ЧЕТ ЭЛ НАСЛЛИ МОЛЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИГА МОСЛАШТИРИШ

ЧЕТ ЭЛ НАСЛЛИ МОЛЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИГА МОСЛАШТИРИШ

Выкл.

Маҳаллий фермерлар билан мулоқот қилар эканмиз, улар жуда кўп ҳолларда хориждан келтирилган моллардан арз қилаётганларига гувоҳ бўламиз: фермага хориждан қимматбаҳо зотдор сигирларни келтирдик, аммо ҳеч қандай наф кўрмаяпмиз, фақат муаммо устига муаммо! Биродарлар! Сут ва гўт чорвачилигига алоқадор бўлган ўртоқлар! Унутманг! Хориждан келтирилган зотдор сигирлар ўз салоҳиятини тўлиқ намоён қилиши, яъни ваъда қилинган 30-40 литр сут бериши, ёки кунига маълум миқдорда семириши учун уларни Ўзбекистон иқлим шароитига, баъзида сигирлар яшайдиган маҳаллий шароитга мослаштириш масаласи устида ҳам бош қотириш керак. Шуларни ўйлаб, мазкур мақолани хориждан келтирилган зотдор сут маҳсулдорлиги юқори молларни Ўзбекистонда боқиш, парваришлаш ва озиқлантириш шароитига мослаштириш масалаларига бағишладик.

Ёруғлик ҳайвонот организмининг бир қатор аҳамиятли хусусиятлари ва функцияларига сезиларли таъсир кўрсатадиган муҳим омил ҳисобланади. Унинг таъсири ёритилганлик таъсирига берилган организмнинг айрим қисмларида (маҳаллий таъсир) ва бутун организмда (асаб тизимининг ўзгариши, моддалар алмашуви ва ҳоказо) намоён бўлиши мумкин. Қуёш нури спектрининг турли қисмлари (инфрақизилдан тортиб ультрабинафшагача) организмга бир хилда таъсир қилмайди. Агар спектрнинг кўриниб турадиган қисмлари (асосан қизил) организмга иссиқлик таъсирини ўтказса, ультрабинафша қисми (қисқа тўлқинли) – кучли кимёвий таъсир кўрсатади. Табиий қуёш нури умумий алмашувни тезлаштиргани ҳолда,ҳайвонот организмининг яхши ўсиши ва ривожланиши ёрдам беради, унинг тонусини оширади, соғлигини бақувват қилади ва мақбул бўлмаган ташқи таъсирларга қарши чидамлилигини мустаҳкамлайди. Айниқса ёруғлик нури ривожланаётган ёш чорва моллари учун алоҳида муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳайвонларни яхши ёритилган хоналарда, ёзги-кузги мавсумда эса – очиқ ҳавода, бевосита қуёш нурлари таъсири остида боқиш лозим (айниқса иссиқ бўладиган ёз кунларидан ташқари). Ҳайвонот организмига бевосита самарали таъсирдан (мўътадил даражада) ташқари қуёш нури жуда яхши дезинфектор ҳисобланади. Қуёш нурлари ҳайвон терисини, ем-хашакни, ер юзини ва ҳоказоларни ёритар экан, бир талай микробларни нобуд қилади ва шу билан ҳавон иҳам, ҳайвонларнинг ўзини ҳам , улар ейдиган ем-хашакни ҳам зарарсизлантиради.

Юқоридагилардан ташқи муҳитнинг барча элементлари у ёки бу зотнинг муайян иқлимий-географик шароитларда янги иқлимга ўрганиш масаласини ҳал қилганда ҳисобга олиниши лозимлиги келиб чиқади.

Одатда жанубий ҳайвонларни шимолий ҳудудларга кўчирганда шимолдаги ҳайвонларни жанубга кўчирганга нисбатан осонроқ ўтади деб ҳисоблашади. Тропик иқлимга тушиб қолган чорва моллари ҳаммадан кўра кўпроқ қийналади, чунки ташқи ҳароратнинг бадан ҳароратига яқинлашиши организм томонидан ёмонроқ бошидан кечирилади. Бошқа ҳудудларда иқлимга ўрганиш жараёни осонроқ кечади, агар улар битта изотерма бўйича жанубга нисбатан шимолга томон силжиса.

Ҳайвонларни янги ҳудудларга кўчираётган пайтда (иқлим ўзгартиришда)уларнинг ватанидаги ҳамда уларни жойлаштириш мўлжалланган ҳудудлардаги табиий ва хўжалик шароитларни, шунингдек янги жойлардаги боқиш шароитларининг улар кўчириб келинаётган жойлардаги боқиш шароитларидан қандай фарқ қилишини яхши билиш лозим.Бундай шароитларни солиштиришн иосонлаштирадиган қўшимча восита сифатида тегишли гитерограммлар ва климатограммалардан фойдаланадилар. Бундан ташқари келиб чиқиши бўйича зотларнинг классификацияси ҳам мавжуд (Европа ва Россиядаги гольштин-фриз ва бир қатор қора- чипор зотлар умумий томирдан — голландия зотидан келиб чиқади, қўнғир зотлар — лебедин, алатау, кавказ зотлари — маҳаллий зотларнинг швицлар билан чатиштирилишидан келиб чиққан ва ҳоказо), морфологик аломатлар бўйича (ранги бўйича — қизил, қизил-чипор ва ола-қора чорва моллари, чўчқаларнинг оқ ва қора зотлари), краниологик хусусиятлар бўйича, думининг шакли ва катталиги бўйича (масалан узун думли, калта думли, семиздумли, ориқ думли, қўйларнинг думбадор зотлари), қулоғининг узунлиги бўйича (чўчқаларнинг узун қулоқ ва калта қулоқ зотлари), жун қопламасининг характери бўйича (қўйларнинг дағал жунли зотлари ва майин жунли зотлари) ва баъзи бошқалар. Ҳатто ташқи морфологик аломатлар бўйича зарур бўлган аниқликда ҳайвонларнинг генотипи, уларнинг маҳсулдорлиги ва зотли аҳамияти тўғрисида фикр юритиб бўлмайди, бу аломатлар зотлар тарихида катта аҳамиятга эга бўлган ва ҳозирги пайтда уларнинг кўпчилиги битта зотдаги ҳайвонларни бошқа зотдаги ҳайвонлардан ажратиш учун хизмат қилади. (масалан ранги).

Яна истеъмол мақсадида боқиладиган, ёки умумхўжалик мақсадларида боқиладиган ҳамда аксарияти наслдор бўлган зотларни ажратишади. Биринчиларига кўпинча аралаш зотларни киритишади (турли зотдаги ҳайвонларни чатиштиришдан ҳосил бўлган). Уларни, асосан бевосита хўжаликда фойдаланиш учун боқишади (чорвачилик маҳсулотларини олиш учун). Иккинчи гуруҳдаги ҳайвонлар ўзи кўпинча бевосита хўжалик мақсадларида фойдаланиши учун кам ярайди, бироқ бошқа зотларни яхшилаш ёки истеъмол мақсадидаги зотларни олиш учун (саноат усулидаги чатиштириш орқали) ажойиб наслдор материал бўлиб хизмат қилади. Мисол учун йилқичиликда тоза миниладиган отлар қимматбаҳо истеъмол мақсадидаги зотларга киради. Тегишли фойдаланиш натижасида унинг вакиллари махсус мақсад учун мўлжалланган отларни олишади (хизматчи миниладиган, ов қилишга мўлжалланган), шунингдек истеъмол зотидаги ҳайвонларни яхшилайдилар. Худди шундай йўл билан йирик оқ зотдаги чўчқалар яқин ўтмишда истеъмол мақсадида етиштириладиган чўчқа ҳисобланган (чўчқа гўштини етиштириш учун).Улар, асосан, бошқа, камроқ маҳсулдор бўлган зотларни яхшилаш, ёки тегишли боқувдан кейин сўйиладиган дурагайларни (бошқа зотдаги ҳайвонлар билан чатиштирилганда) олиш учун мўлжалланган.

Иқтисодиётнинг ривожланиши жараёнида энг қимматли зотлар одам томонидан вақт талабидан келиб чиқиб ўзгартирилади. Ўзгарган талабларга жавоб бермайдиган зотлар эса ўз аҳамиятини борган сари йўқотиб боради ёки бошқа зотларга аралашиб кетади. Уларнинг ўрнига янги, янада ёрқин ифодаланган фойдали хусусиятларга эга бўлганлари келади. Масалан, ўз пайтида отларнинг араби зоти XVIII аср охири —XIX аср бошларида ўзининг наслчилик аҳамиятини йўқота бошлади, унинг ўрнига эса зотдор миниладиган, орлов йўртоқи ва бошқа зотлар пайдо бўлди.

Шуни таъкидлаш лозимки, зотларни истеъмол ва наслчилик мақсадларида боқиладиган зотларга ажратиш шартлидир, чунки ҳар қандай зотни ҳам етарли аосо билан истеъмолчи ёки наслдор зотга тааллуқли дейиш мумкин. Кўпчилик замонавий зотлар ҳам у, ҳам бу мақсадларда ишлатилади. Шунга қарамай, юқори маҳсулдор бўлган заводда яратилган зотлар бошқаларга нисбатан зотларни яхшилаш ва истеъмолчи зотлар вакилларини бошқа зотлар билан чатиштириш орқали истеъмолчи подаларни яратиш учун қўлланилади. Уларни ординаталар ўқида жойлаштириш учун ҳавоннинг ўрта ойлик ҳарорати қўлланилади, абсциссалар ўқида эса – атмосфера ёғинларининг ўрта миқдори ёки битта географик ҳудуднинг ҳаво намлиги (айтайлик, ҳайвонлар олиб келинаётган жойнинг) қўйилади. Олинган нуқталар чизиқ билан бирлаштирилади ва фигура – гитеро ёки климатограмма ҳосил бўлади. Худди шу координаталар тизимида бошқа географик ҳудуддаги ўша иқлим элементларининг ўртача ойлик кўрсаткичлари белгиланади (ҳарорат, ёғинлар миқдори ёки ҳаво намлиги), олинган нуқталар чизиқлар билан бирлаштирилади (пунктир ёки бошқа рангдаги чизиқ билан) ва янги фигура олинади. Олинган фигураларнинг мос келиш (устма-уст тушиш) ёки келмаслик даражаси йилнинг барча ойларида ёки айрим фаслларда солиштирилаётган географик ҳудудлар иқлим шароитларининг ўхшашлиги ёки фарқ қилишини кўрсатади.

Ҳозирги пайтга келиб, баъзи бир заводда етиштирилган зотларнинг иқлимга мослашиши ва уларни Ўрта Осиё ҳамда Қирғизистон шароитида олиб кириш ва боқиш шароитлари бўйича катта материал тўпланган. Мисол учун Т. Ф. Тавилдарованинг маълумотларига кўра, голландия ва швиц чорва моллари зотларида бу ҳудудларда кўпинча юқори ҳарорат ва қонидаги сусайган оксидловчи кўрсаткичлар (гемоглобин миқдори ва эритроцитлар сони), жун қопламаси тузилишининг ўзгариши, нафас олиши ва пульсининг тезлашиши, туғиш ва сут бериш қобилиятининг пасайиши кузатилган. Бунда шу нарса аниқландики, баъзи бир ҳайвонлар янги шароитлар ёмон мослашади, бошқаларининг мослашиши деярли сезилмаган ҳолда кечади. Ф. Ф. Эйснер ва бошқаларнинг маълумотларига кўра Қирғизистонга Россиянинг турли ҳудудларидан олиб кириладиган швиц зоти ва кострома зотлари ўзини турлича тутади. Янада чала тузилишга эга бўлган швиц ва кострома зотларининг Қирғизистон иқлимига ўрганиши худди ўша зотнинг янада чайир, пишиқ бўй-бастга эга бўлган вакилларига нисбатан қийинроқ кечади. Қирғизистонда етиштирилган швиц зоти эса эндигина олиб кирилган зотга нисбатан маҳаллий тоғ шароитларига кўпроқ мослашган. Кострома зотининг Қирғизистон шароитларига мослашиши биринчи йиллари унинг юқори маҳсулдорлигига таъсир қилди. Биринчи 5 йил ичида болалашларнинг ўртача сони бу ерга олиб келинган битта сигир бошига А. С. Всяких махлумотларига кўра 3,9 ни ташкил этган, худди ўша зотнинг Қирғизистон шароитида туғилганлари бўйича эса — 4,2 ни ташкил этди; иккита болалаш ўртасидаги ўрта давр эса олиб кирилган зотлар учун 389 кунни, Қирғизистон шароитида туғилганлар учун эса — 361 кунни ташкил этди; зотдор швиц зотидаги бузоқларнинг нобуд бўлиши «Аламедин» наслчилик хўжалигида 3,97 % ни ташкил этган, биринчи авлоддаги дурагайлардан туғилганлари учун эса — 2,54 %ни иккинчи авлоддаги дурагайлардан туғилганлари— 1 % ни ва маҳаллий қирғиз зотидан туғилганлари— 0,01 % ни ташкил этди.

Атроф-муҳитдаги шароитларнинг бир оз ўзгаришига ҳам кўпайиш тизимига таъсир қилишини бир вақтлар Ч,Дарвиннинг ўзи ҳам таъкидлаб ўтган.

Қайтадан кўникиш жараёни билан боғлиқ бўлган ҳайвоннинг индивидуал тарзда иқлимга мослашуви ёшроқ даврда яхшироқ кечади. Бироқ ёшроқ ҳайвонлар бошқа шароитларга осонроқ кўникиши билан бирга ўз зотига хос бўй-басти маҳсулдорлигини тезроқ йўқотади. Шунинг учун бундай шароитларда энг ёш ҳайвонларни эмас, балки озроқ ёки кўпроқ шаклланган, бироқ ўзининг ўсишида тўхтаган ҳайвонларни танлаб олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Жун қопламасидан кўра тери бези ва тери ости ёғларининг фаолияти кўпроқ аҳамиятга эга бўлади (иссиқлик алмашувида). Шубҳасиз, атроф-муҳитнинг ҳарорати билан организмдаги модда алмашуви ўзаро боғлиқ. Маълумки, атроф-муҳит ҳароратининг муайян чегарагача кўтарилиб бориши ҳайвон организмида моддалар алмашувининг секинлашиши билан, ҳароратнинг пасайиши эса, аксинча, модда алмашувининг тезлашиши билан биргаликда содир бўлади. Бу ўзгаришлар терморегуляция билан узвий боғланган бўлади. Ҳаво ҳарорат паст бўлган шароитда намлик юқори бўлиши ёш ҳайвонларнинг ўсиши ва ривожланишига ёмон таъсир қилади. Совуқ ва нам хоналарда организмнинг ўсиши ва ривожланиши секинлашади, организм янада заифроқ бўлиб қолади, номақбул ташқи таъсирларга чидамлилик нисбатан пасаяди.

Бутун организм ва унинг айрим тана аъзоларининг функциялари, ҳужайраларнинг ҳимоя функциялари ҳарорат муайян чегаралар ичида ўзгариб турганида энг мақбул тарзда намоён бўлади. Муайян турдаги ҳайвон учун одатий ҳароратнинг у ёки бу томонга сезиларли даражада ўзгариши ўсиб бораётган ва катта ёшили қорамол организмидаги бир қатор бузилишларга сабаб бўлади. Иссиқ иқлим шароитида иссиқ ҳароратга чидамлилик ҳайвон организмидаги терморегуляция жараёни, яъни иссиқлик тер билан чиқиб кетиши билан боғлиқ. Масалан, отлар иссиқликни баданининг ташқи қатлами орқали (терлаш) чиқаради , қўйлар эса – нафас органлари орқали, йирик қорамол иссиқликни ҳам терлаш, ҳам нафас йўлларидаги буғланиш орқали чиқариб ташлайди (тезлашган юзаки нафас олиш вақтида). Ҳайвонларнинг иссиққа чидамлилиги жун қопламасининг хусусиятларига ҳам боғлиқ бўлади (агар жун қисқа ва йўғон бўлса ҳамда маркази йириклашган бўлса, агар қопламада дағал туклар кўп бўлса ва калта юнглар кам бўлса).

Шунингдек, паст ҳароратларга ўрганиш жун қопламасининг хусусиятлари ва физикавий терморегуляциянинг яхши ривожланиши билан боғлиқ (нафас олиш частотаси). Иссиқлик чиқариш суст ифодаланган ҳайвонларда муҳит ҳарорати пасайганда, паст ҳароратларга ўрганиш модда алмашуви юқори бўлган ҳолда кимёвий терморегуляция орқали амалга ошади.

Отларнинг иссиққа ўрганиши бадан ҳароратининг бир оз ошиши, юзаки қон томирларининг кенгайишида, айланиб турган қондаги сув миқдорининг кўпайиши, терлашда, иштаҳанинг тушиб кетишида, моддалар алмашувининг камайиши, сийдик ҳайдашнинг камайиши, умумий фаолликнинг тушиб кетишида намоён бўлади. Совуққа ўрганиш бадан ҳароратининг тушиб кетиши, юзаки қон томирларининг торайиши, айланаётган қондаги сув миқдорининг камайиши, сийдиқ ҳайдашнинг кўпайиши, терининг сиқилиши (бадан юзасининг қисқариши), қалтираш, иштаҳанинг очилиб кетиши, модда алмашуви ва умумий фаолликнинг ошиб кетишида намоён бўлади.

Ҳайвонот организмидаги сезиларли ўзгаришлар барометрик босимнинг кўтарилиши ёки тушиб кетиши натижасида ҳам юзага келиши мумкин. Маълумки, ҳудуднинг денгиз сатҳидан кўтарилиши билан барометрик босим тушиб кетгани сари (ҳавонинг сийраклашиши оқибатида) тез-тез нафас олиш ва юрак уришининг тезлашиши билан бир қаторда ҳайвонларнинг қонида эритроцитлар сони ва гемоглобин миқдори ошиб кетади. И. А. Поляков ва Е. Ф. Борщевский маълумотларига кўра, Олма ота вилоятидаги юқори тоғли ҳудудлардаги думбали қўйлар худди шундай, бироқ чўл жойларида етиштириладиган қўйларга нисбатан янада ривожланган юрак (18 % га), ўпка (25 % га), буйрак, жигар ва янада камроқ ривожланган териси билан ажралиб турган. Атмосфера босими сезиларли даражада тушиб кетганда ва кислород кескин етишмай қолганида қон айланиши ва нафас олишдаги мослашувчан ўзгаришлар кам таъсир қиладиган бўлиб қолади; организмда тўлиқ ҳазм бўлмаган маҳсулотларнинг тўпланиши натижасида ҳайвонларда баъзида ўлим ҳолатига олиб келадиган оғир шаклдаги тоғ касали ривожланади.

Юқори тоғ иқлими организмда азот кўп миқдорда тўпланишига ёрдам беради.

Тоғ иқлимининг организмга ўзига хос таъсири фақатгина паст атмосфера босими билан эмас, балки бир қатор бошқа элементлар: ҳарорат, намлик, ҳаво ҳаракати, ёруғлик, ҳавонинг электр кучланиши (ионлашуви) ва ҳоказоларга ҳам боғлиқ бўлади. Тоғ иқлими элементларининг сезиларли кескин ўзгариши туфайли ҳайвонларнинг муайян ўзгаришларга мослашувчанлиги ошади (ташқи муҳит ўзгариши уларнинг чиниқишига таъсир қилади). Тоғ чорвачилигининг классик вакили бўлган Швейцарияда бақувват, чиниққан ҳайвонлар етиштирилади ва у ерда эпизоотийлар йўқ бўлиб, йирик шохли чорва молларининг швиц ва симменталь каби зотлари яратилган. Улар бошқа зотларга кўра бизнинг Швейцария шароитидан анчагина фарқ қиладиган мамлакатимизнинг турли жойларидаги иқлимга мослашиб кетган. Мамлакатмизнинг юқори тоғ ҳудудлари ҳам наслдор чорвачиликни ривожлантириш учун жалб қилиниши лозим.

Туялар ва қўйлар азалдан яхши кўникиб қолган чўл ва ярим чўл ҳудудларда иқлимга мослашиш бошқача йўл билан кечмоқда. Бу ерда иқлимга мос ўзгаришлар ҳайвонларнинг вақтинчалик ем-хашак қаҳатчилигига ўрганишда (ёзги иссиқда ва қишда, яхвонлик ёки кучли қор ёғишлар пайтида) ва ем-хашакнинг доимий равишда етарли бўлмаслигига (баҳорда ва кузда) ўрганиб қолишида намоён бўлади. Бундай ўзгаришлар билан моддалар алмашувининг ва ҳайвонлар ўсишининг мавсумий ўзгариши (биоритмлар) ҳам боғланган бўлади: ем-хашак етишмаслиги даврида модда алмашуви тушиб кетади, ўсиш эса кескин сусаяди ёки умуман тўхтаб қолади (ем-хашак етишмаслиги пайтида фақатгина катта ҳайвонлар эмас, балки ўсаётган ҳайвонлар ҳам вазнини йўқотади). Мисол учун, чўл шароитига характерли мослашувчанлиги ёғ тўпланиш жойларининг муайян жойга кўчишида намоён бўлади, бу ҳол эса иссиқ шароитда иссиқлик алмашуви тери орқали амалга ошишини енгиллаштиради.

Мамлакатимиздаги сут чорвачилиги соҳаси сўнгги йилларда борган сари индустриал технологиялардан фойдаланишга ўтаётганлиги муносабати билан ана шу технологияларга яхши мослашган маҳсулдор сут йўналишидаги чорва молларига бўлган эҳтиёж биринчи ўринга чиқмоқда. Айнан шу кўрсаткичлар бўйича гольштин зоти бутун дунёда тенги йўқ зот ҳисобланади. Албатта, дунёнинг турли бурчакларида у ўзига хос хусусиятлар орттиради, бироқ асосий кўрсаткичларини сақлаб қолади: юқори сут маҳсулдорлиги ва боқиш ҳамда соғишнинг замонавий индустриал шароитларига яхши мослашиш.

Келиб чиқиш мамлакатига боғлиқ равишда сут йўналишидаги чорва молларининг асосий фарқлари.Чорванинг гольштин зоти мисолида

Сут маҳсулдорлиги нуқтаи назаридан чорванинг гольштин зоти тенги йўқ ҳисобланади. 2008 йилда гольштин сигирларининг сут маҳсулдорлиги Канадада 9700 кг бўлган. Америка Қўшма Штатларининг энг яхши подаларида сигирларнинг сут маҳсулдорлиги лактация даврида 10 000­ — 11 000 кг етди, бунда ёғ миқдори 3, 6-3, 7% ни ташкил этди.

АҚШ ва Канаданинг гольштин зоти узоқ вақт давом этган селекция маҳсулидир. АҚШ селекционерлари ва амалиётчилари ўзининг хўжалик-биологик параметрлари билан Европа давлатларидаги ола-қора зотларидан кескин фарқ қиладиган сут йўналишидаги қорамол зотини яратдилар. Америка-канада хилидаги сигирлар қуруқ бадан тузилиши билан ажралиб туради, уларнинг баландлиги яғринида 146-150 см ни, тирик вазни — 670-720 кг ни ташкил этади, улар елинининг яхши шакли билан ажралиб туради.

Ҳозирги пайтда АҚШ ва Канадада гольштин зотининг ўртача маҳсулдорлиги Европа мамлакатлари ва Австралиядаги ола-қора сигирларникига нисбатан 1000-1500 кг га кўпдир. Канада зоти американикидан фарқ қилиб, янада бақувват бадан тузилишига эга, маҳсулдор умри узоқроқ давом этади, соғимини кўпайтиришга эрта киришиш мумкинлиги билан ажралиб туради. Биринчи марта болалаган сигир сутининг ёғлилик даражаси 3,7% бўлгани ҳолда, лактация даврида жами 7500 кг дан ошади. 85-97% сигирларнинг елини ваннасимон ва косасимон шаклда бўлиб, бир текисда безлашган. Айрим маҳсулдор сигирларнинг тирик вазни 815-900 кг гача етади.

АҚШ ва Канадада озуқа баланси кенг табиий ем-хашак манбаларидан фойдаланишга, бедани пичанга етиштиришга, маккажўхори, сорго, сояни силосга етиштиришга, тўла қонли, баланслаштирилган омихта ем ва СЎБ ишлаб чиқаришга асосланади.

Германияда ҳозирги пайтда фермер хўжаликлари бўйича ўртача маҳсулдорлик йилига 8000 кг ни ташкил этади, яғринидаги баландлиги 142-144 см ни, тирик вазни — 600-650 кг ни ташкил этади. Чорванинг гольштин зоти сут соғими ва ёғлилиги бўйича бир неча бор жаҳонда рекорд қўйган.

Бироқ ола-қора чорва зоти авлоди доирасида турли мамлакатда боқилган подалар ўртасида сигирларнинг тури ва сут маҳсулдорлиги борасида катта фарқ бор.

cattle_adaptation_1.jpg

1-расм. Канада гольштин зотлари

cattle_adaptation_2.jpg

2-расм. Немис сигири

Гольштин зоти маҳсулдорлигининг кескин ошиб кетишига асосан иккита омил: сигирлардан интенсив даражада фойдаланиш (уларнинг маҳсулдорлиги бўйича ҳар йилги бракка чиқариш 25-30%га, баъзида эса 50%га ча етган), шунингдек макро- ва микроэлементлар бўйича баланслашган концентрацияланган ем билан боқиш сабаб бўлди.

Голландия ва ГФР ола-қора зотларининг европача тури бақувват бўй-басти, бўрдоқига боқилганда кўп гўшт бериши, сути ёғлилиги билан ажралиб туради. Зот яхшиловчи гольштин буқалардан жадал фойдаланиш натижасида ҳозирда ГФРнинг ола-қора зоти сут йўналишига хос хусусиятлари ёрқин намоён бўлгани ва гольштин зотига 80-90% қондошлиги билан ажралиб туради.

Гольштинларга Нидерланидияда муносабат ўзгача; уларни жуда яхши кўришади. Голланд зотининг гольштинлар билан чатиштириш борасидаги тажрибалар 1970 йилда бошланган эди. 1974 йилдан бошлаб, у ерда маҳаллий зотларни яхшилаш учун гольштин зотидан муваффақиятли фойдаланиб келинади, ҳозирги пайтда сигирларнинг 83% ини гольштин зотли буқаларининг уруғи билан қочирилади. Бундай боқиш усули натижасида 10 йил ичида соғим 1003 кг га, сут ёғлилиги даражаси 0,09%га, оқсил миқдори 0,04% га ошди. Гольштин қони ҳайвонлар танаси узунлиги ва баландлиги кўрсаткичлари ошиши ҳисобига маҳаллий зот экстерьери яхшиланди. Голландияда гольштин сигирларининг 50%и Америкада селекция қилинган буқаларининг уруғи билан 50% қочиртирилади.

Бироқ, гольштин зоти қониқарли кўпайиш хусусияти билан ажралиб туради. Хориждан олиб келинган биринчи марта болалаётган сигирлар сервис-даври ўртача давомийлиги 117,8 ни, иккинчи марта болалаётган сигирларда 99,3 ни ва учинчи марта болалаётганларда 80, 1 кунни ташкил этди.

Австралиялик гольштин чорваси европалик ва канадалик чорва зотларига нисбатан кичик ўлчамлари ва маҳсулдорлиги бир оз камлиги билан ажралиб туради. Бу биринчи навбатда шу билан боғлиқки, Австралияда табиий ўтлоқларнинг етарли майдонлари мавжуд ва улардан йил давомида фойдаланиш мумкин, шунингдек, бир оз миқдорда аралаш ем қўшиб, фермерлар арзон сутга эга бўладилар ва сигирларнинг маҳсулдорлигини лактация давомида 8000-9000 кг гача етказиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмай қолади. Гольштин зотининг ўртача маҳсулдорлиги Австралияда 6000-6500 кг ни, яғринидаги баландлиги 138-140 см ни, тирик вазни 580-600 кг ни ташкил этади, гарчи уларнинг салоҳияти лактация давомида 8000-9000 кг ни ташкил этса ҳам. Бунга Россиянинг Амур вилоятидаги баъзи бир хўжаликларидаги чорва маҳсулдорлиги далил бўлади. Бу ерда австралиялик гольштинларнинг маҳсулдорлиги 8000 кг ни ташкил этади.

Австралия сигирлари

Икки яшар ғунажинлар вазни болалашдан олдин 500-550 кг бўлади, бунда уларнинг бир суткалик ўртача семириши бўғозлик даврига келиб бир суткада 700 г ни ташкил этади, улар 16 ойлик даврида, тирик вазни 360-380 кг га етганда сунъий қочирилади.

Канада ва Европа сигирларининг бир суткалик ўртача семириши 750-780 г ни ташкил этади. Уларни сунъий қочириш айни ўша ёшда, тирик вазни 390-420 кг га етганда амалга оширилади.

Австралия гольштинлари соғломлиги ва гавда суякларининг мустаҳкамлиги билан ажралиб туради, яхши насл қолдириш қобилиятига эга: сервис-давр уларда биринчи бўғозликда 96 кунни ташкил этадики, бу Канада ва Европа сигирлари билан таққослаганда, ўрта ҳисобда 21 кунга кам. Айни ҳол қисман биринчи лактация даврида маҳсулдорлик даражасининг нисбатан пастлиги (6000-6500 кг атрофида), қисман — соғлиғининг янада мустаҳкамлиги билан боғлиқ.

cattle_adaptation_3.jpg

Расм 3. Австралия сигирлари

Импорт чорва молларини саралаб олиш ва улар бўйича ветеринария-профилактика тадбирларини белгилаш хусусиятлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил 23 март қарори аксарият хўжаликларга ўз подаларининг унумдорлиги, наслдорлиги ва иқтисодий самарадорлигини чет элдан, шу жумладан “Насл-хизмат” орқали гольштин зотига мансуб ўта маҳсулдор бузоқ ва ғунажинлар сотиб олиш ҳисобига сезиларли даражада ошириш имконини берди.

Аммо баъзи бир хўжаликлар чет элдан олиб келинган чорва молларда қисирлик фоизининг юқорилиги ва улар мажбурий яроқсизга чиқарилиши, сотиб олинган чорва молларининг маҳсулдорлиги лозим даражада эмаслиги билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келдилар. Бу чет элдан гольштин зотига мансуб чорва молларни импорт қилишга нисбатан салбий муносабат пайдо бўлишига олиб келди. Юзага келаётган муаммолар нима билан боғлиқлигини босқичма-босқич кўриб чиқамиз ва уларни четлаб ўтиш йўлларини аниқлашга ҳаракат қиламиз.

Саралаб олиш босқичи

Саралаб олиш пайтида чорва молларнинг ёши ва тирик вазни инобатга олиниши лозим: боқув ва қаров яхши бўлганда гольштин зотига мансуб бузоқлар 12 ойлик даврида вазни 320 кг га, 18 ойлик даврида эса 430-440 кг га етиши керак. Ривожланишдаги нуқсонлар — елкасининг шаклига (осилишлар бўлмаслиги керак), оёқларини босишига, конституциясига эътибор бериш зарур — гольштин зотига мансуб бузоқларда калланинг йириклиги ва суякнинг (буқаларга хос) бузуқлиги эркаклик гормонлари меъёрдан ортиқ эканидан дарак беради. Бундай чорва молларида жинсий аъзоларнинг норасолиги (инфантиллиги) мавжуд бўлиши мумкин. Одатда, бундай ғунажинлар бўғоз бўлса ҳам бўғозлик даврининг 3-6 ойларида бола ташлаш юз беради. Саралаб олиш учун тақдим этилган ҳайвонлар орасида бундай ғунажинлар сони 5-7% га етиши мумкин.

Чорва моллари ота-онасининг наслдорлик гувоҳномаларида қайд этилган маҳсулдорлик даражасига, шунингдек уларни боқиш ва сақлаш шароитларига, юқумли касалликларга йўлиққан-йўлиқмагани ва бошқа омилларга ҳам эътибор бериш зарур. Сотиб олинаётган чорва молларнинг сифати саралаб олувчилар тажрибаси ва малакасига боғлиқ бўлади.

Умуман олганда, мутахассислар чорва молларни саралаб олишга қанча катта масъулият билан ва пухта ёндашсалар, олиб келинган ҳайвонларда муаммолар юзага келиши ҳоллари шунча кам бўлади.

cattle_adaptation_4.jpgcattle_adaptation_5.jpg

4-расм. Саралаб олиш босқичлари

Карантинга қўйиш

Чорва моллари карантинга қўйиш учун ҳар бири ўз микрофлорасига эга бўлган турли фермалардан келтирилади. Турли жойлардан келтирилган чорва моллари аралашиб кетганида микрофлора алмашинуви ҳам содир бўлади. ЕИ мамлакатларининг кўпгина фермаларидаги ҳайвонлар юқумли рино-трахеит (ЮРТ), вирусли ичбуруқ (ВИ), парагрипп-3 (ПГ-3) сингари ва бошқа касалликларнинг ташувчилари ҳисобланади. Бироқ боқув ва сақлаш шароитлари яхши бўлганда бу касалликларнинг клиник аломатлари намоён бўлмайди, уларга қарши вакцинация эса хўжаликларнинг ҳаммасида ҳам амалга оширилавермайди. Шу сабабли ҳайвонлар карантинга қўйилганидан сўнг дарҳол уларни етказиб берувчилардан ўтказилган вакцинациялар тўғрисидаги ҳужжатларни сўраб олиш зарур. Ҳайвонлар карантинга олувчининг хўжалигига келтирилганидан сўнг вирусологик текширишлар ўтказилиши ва уларнинг натижаларига қараб, вакцинация амалга оширилиши лозим. Айнан иккиламчи бактериал микрофлора билан асоратланган юқумли касалликлар (пастереллез ва бошқ.) чорва молларини вакцинация қилиш амалга оширилмаган хўжаликларда ҳайвонлар ҳаром ўлишининг асосий сабабчилари ҳисобланади.

Хўжаликдаги емлар сифати ва боқув гольштин зотига мансуб чорва молларнинг маҳсулдорлиги ва соғломлигини белгиловчи асосий омиллардир. Афсуски, чет элдан гольштин зотига мансуб чорва молларни сотиб олган хўжаликларнинг кўпчилигида мазкур омилга лозим даражада эътибор берилмаган. Сут бўйича маҳсулдорликни оширишга қаратилган селекция ишлари узоқ муддат амалга оширилиши натижасида гольштин сигирида сут бўйича маҳсулдорлик ўз-ўзини асраш инстинктидан устунлик қилади. Ўта наслдор ҳайвонларни сотиб олиш ем-хашак базаси тубдан яхшиланмаган тақдирда фақат ҳайвонларнинг аксарият қисми нобуд бўлишига ва улкан миқдорда иқтисодий зарар кўрилишига олиб келади. Ўз қорамолини гольштинлаштириш бўйича селекция ишини олиб бораётган хўжаликлар тажрибаси селекция иши ем-хашак базасини яхшилаш билан бир вақтда олиб борилган фермаларда ҳайвонлар маҳсулдорлик даражаси ошганидан, ем-хашак базаси яхшиланмаган хўжаликларда эса маҳсулдорлик олдинги даражада қолгани ёки ҳатто пасайганидан далолат беради. Ўз наслдорлик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва ҳайвонлар соғлиғини сақлаш учун тўлақонли, мувозанатга солинган боқув ҳамда уни оқилона ташкил этиш зарур ва бу мутахассислар юқори малакага, ўта маҳсулдор чорва моллари билан ишлаш тажрибасига эга бўлишини тақозо қилади.

cattle_adaptation_6.jpg

5-расм. Карантин тадбирларини ўтказиш

Шундан келиб чиқиб, хўжаликларда чет элдан келтирилган гольштин зотига мансуб чорва молларининг маҳсулдорлиги ва сақланишини белгиловчи асосий омиллар ҳайвонларни саралаб олишда иштирок этадиган мутахассисларнинг малакаси ва билимдонлиги, шунингдек бевосита хўжаликда сақлаш ва айниқса боқиш шароитлари ҳисобланади. Бунда чорва молининг насли жиддий аҳамиятга эга эмас, зеро гольштин зотига мансуб наслни яхшиловчи буқалар уруғидан бутун дунёда фойдаланилади.

Чет элдан келтирилган сут йўналишидаги ўта маҳсулдор чорва молларнинг шароитга мослашиш хусусиятлари. Етакчи хўжаликлар тажрибаси асосида

Ўз-ўзидан равшанки, турли мамлакатлардаги ва ҳатто бир мамлакатнинг турли ҳудудларидаги сут ишлаб чиқарувчилар ҳар хил иқтисодий ва иқлим шароитларида ишлайдилар. Ем-хашакнинг мавжудлиги ва қийматида ҳам фарқлар бор.

Ҳар бир ишлаб чиқарувчининг сут ишлаб чиқаришни ташкил этиш услуби бетакрордир, бироқ ҳамма учун бир бўлган кўп сонли принциплар ҳам мавжуд, зеро улар сигир биологиясига асосланади.

Жаҳоннинг деярли барча мамлакатларида, барча иқлим минтақаларида сут ишлаб чиқаришга ихтисослашган чорвачиликда йирик шохли қорамолнинг айни бир зотларидан фойдаланилади. Аммо ҳайвонлар бир қитъадан бошқа қитъага, бир мамлакатдан бошқа мамлакатга кўчирилганда, ҳатто мамлакатлар иқлим шароитларига кўра ўхшаш бўлса ҳам ҳайвонлар уларга мослашиши учун вақт ва мутахассисларнинг куч-ғайрати талаб этилади.

Сақлаш шароитларининг ўзгариши натижасида юз берадиган зўриқишларга ҳайвонлар организмининг мослашиш имкониятлари чекланган. Организм ички муҳити динамик барқарорлигининг сақланиши доирасида мослашиш жараёни жиддий зўриқиш билан боғлиқ ва бу, ҳеч шубҳасиз, маҳсулдорлик даражасига таъсир кўрсатади, таъсир давомли бўлганда эса физиологик функцияларнинг бузилишига, баъзан уларнинг издан чиқишига олиб келади.

Стресс омилларининг салбий таъсирини бартараф этишнинг уч йўли мавжуд:

  • Стрессга чидамли ҳайвонларни селекция йўли яратиш ва стрессга чидамлилик мезонига кўра уларни саралаб олиш;
  • Стрессга қарши профилактика ва даволаш;
  • Технологияни ҳайвонларнинг биологик эҳтиёжларига яқинлаштириш мақсадида уни такомиллаштириш.

Ғарбий Европа мамлакатларининг аксариятида сут ишлаб чиқаришга ихтисослашган чорвачиликни ривожлантириш таҳлили ва Шимолий Америка тажрибаси учинчи бандни бажариш қолган икки банднинг долзарблигини сезиларли даражада пасайтиришидан далолат беради. Бундан хулоса шуки, асосий эътибор сигирларни сақлаш шароитларини янада яхшилашга ва уларни физиологик эҳтиёжларига мувофиқ сифатли, мувозанатга солинган емлар билан таъминлашга қаратилиши лозим. Бу талаблар чорва моллари яйдов боқилганда айниқса тўлиқ бажарилади. Айни вақтда қуйидаги шартларга риоя этилиши лозим:

Йўлаклар кенг, поллар мустаҳкам, сирпанчиқ эмас

Дам олиш учун боксларнинг икки қатори ўртасидаги йўлак кенглиги 2, 50-3,00 м, охур яқинидаги йўлак эса камида 3,5 м бўлиши лозим. Йўлакларнинг устки юзаси ромбсимон кертиклардан иборат дағал бетондан ёки қуйма асфальтдан бўлиши лозим. Нотекисликларга, шунингдек ўткир, ажралиб чиққан бўртиқлар бўлишига йўл қўймаслик муҳимдир. Соғиш учун йўлаклар ва соғиш залининг жамлагичларини резина тўшаклар билан қоплаш муҳимдир, чунки ҳайвонлар мазкур йўлаклар бўйлаб фаол ҳаракатланади ва туёқ шохчасининг бетонга урилиб жадал чархланиши юз беради, бу эса туёқларнинг касалланишига олиб келиши мумкин.

cattle_adaptation_7.jpg

6-расм. Боксларнинг икки қатори ўртасидаги йўлак. Йўлак юзасида кертиклар бор.

cattle_adaptation_8.jpg

7-расм. Резина тўшам билан қопланган соғиш йўлаклари.

Ҳайвонлар ем ва сувга эркин ўта олади

Шуни инобатга олиш лозимки, ўта маҳсулдор сигирлар ҳар куни тахминан саккиз соат озуқа ейди. Шу сабабли молхонани режалаштираётганда бир мол учун жой ва охурнинг нисбати 2:1 дан ошмаслигига ҳаракат қилиш лозим. Ем бериш фронтининг кенглиги 0,65 м дан 0,75 м гача, бир мол учун жой ва охурнинг нисбати 1,5:1 бўлганда, ҳар куни умумий охурнинг ҳар бир томонида бир погон метрга 125 кг дан 135 кг гача емни тақсимлаш зарур. Бунда бир томонлама умумий охур учун ем йўлагининг кенглиги 4 метрдан, икки томонлама умумий охур учун эса – 5 метрдан кам бўлмаслиги керак. Агар умумий охур сатҳи озуқа бериш пайтида сигирлар турадиган тезак канали полининг сатҳидан 15-20 см юқори бўлса, омухта ейиш қулай бўлади.

Ўта маҳсулдор сигирлар бир суткада 100 литргача ва ундан ортиқ сув ичади. Соғишдан сўнг ҳайвонларда сувга бўлган эҳтиёж айниқса ортади. Сигир 30 секунд ичида қарийб 10 литр сув ичади. Шунга мос равишда суғоргичлар ҳар минутда камида 20 литр сув узатиш имкониятига эга бўлиши лозим. Тозалаш учун қулай бўлган тоғорасимон, айланадиган суғоргичлардан фойдаланиш тавсия этилади. Ҳар 20 бош сигирга битта бир гуруҳ сигирга мўлжалланган суғоргич ўрнатилиши лозим.

cattle_adaptation_9.jpg

Расм 8. Ем столи.

cattle_adaptation_10.jpg

9-расм. Бир гуруҳ сигирга мўлжалланган суғоргич.

cattle_adaptation_11.jpg

10-расм. Тўнкариладиган суғоргич.

Дам олиш учун жойларни ҳайвонларнинг физио­логик эҳтиёжларига мувофиқ ташкил этиш

Девор олдидаги бокслар узунлиги 2,50-2,60 м, қўш бокслар узунлиги эса — от 2,30-2,40 м бўлиши лозим. Дам олиш учун боксларнинг тавсия қилинадиган кенглиги 1,2 м ни ташкил этади.

cattle_adaptation_12.jpg

11-расм. Девор олдидаги бокслар.

Ўрнидан тураётганда орқага – тезак каналига бир қадам ташлаш имкониятининг мавжудлиги сигирлар дам олиши учун муҳим шарт ҳисобланади. Шунда мол ахлати боксдаги тўшам материалига тушмайди ва қўл меҳнатига талаб йўқолади. Бунга кўкрак ости тирговучини қўллаш (дам олиш пайтида сигир унга бошини қўяди) ва яғриндаги чеклагични тана узунлигига мос равишда ростлаш йўли билан эришилади.

cattle_adaptation_13.jpg

12-расм. Кўкрак ости тирговучи ва яғринда ростланадиган чеклагичли дам олиш бокслари.

Ўта маҳсулдор сигирларнинг дам олиш вақти бир суткада 12 соатдан бўлмаслигига эришишга ҳаракат қилиш лозим, зеро бу уларнинг маҳсулдорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Агар сигир ётишни унча хоҳламаётган ёки бир суткада 12 соатдан кам дам олаётган бўлса, демак, дам олиш шароитлари қулай эмас.

Табиий ёруғлик кўп бўлиши керак

Тунги вақтда молхоналар ёритилмаган тақдирда сигирлар куйикиши анча суст кечиши кузатилган. Молхонани яхши ёритиш сигирларнинг кайфиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади, бироқ ҳатто табиий ёритиш системалари билан жиҳозланган замонавий молхоналарда ҳам куз, қиш ва баҳор ойларида ёритишнинг давомлилиги ва интенсивлиги етарли бўлмайди.

cattle_adaptation_14.jpg

13-расм. Табиий ёритиш фонари.

Ёруғ куннинг давомлилигини сунъий ёритишни қўллаш ҳисобига узайтириш муайян фойда келтиради. Масалан, молхоналарни ёритишнинг давомлилигини бир суткада 16-18 соатгача узайтириш сигирларнинг сут маҳсулдорлигини 10% гача кўпайтириши маълум. Бундан ташқари, техника хавфсизлиги даражаси ва ишларни бажариш сифати ҳам ошади.

Шундай қилиб, ёруғлик сут маҳсулдорлигини ошириш ва меҳнат шароитларини яхшилашга кўмаклашадиган ишлаб чиқариш омили сифатида қаралиши лозим. Молхоналарни лойиҳалаш ва қуришда шу омил ҳисобга олиниши керак.

cattle_adaptation_15.jpg

14-расм. Сунъий ёритиш.

Етарли даражада ҳаво алмашиши ва газланганлик ҳолатининг йўқлиги

Газланганлик ҳолати юзага келиши ва конденсат ҳосил бўлишига йўл қўймаслик учун етарли даражада табиий ёки сунъий ҳаво алмашиши ташкил этилиши лозим.

Хизмат кўрсатувчи ходимлар ишига алоҳида эътиборни қаратиш зарур. Амалиёт қўпол муомалада бўлиш, кучли шовқин ва бақириқ-чақириқлар ҳайвонларда кучли стресс пайдо бўлишига олиб келиши, бу эса тегишли оғир оқибатларга сабаб бўлишини кўрсатади.

cattle_adaptation_16.jpg

15-расм. Қувурли вентиляция.

cattle_adaptation_17.jpg

16-расм. Ёнлама вентиляция.

Чет элдан келтирилган ўта маҳсулдор йирик шохли қорамолни боқиш хусусиятлари

Ўта маҳсулдор, шу жумладан чет элдан келтирилган йирик шохли қорамолни боқишнинг муайян хусусиятлари мавжуд. Кавш қайтарадиган ҳайвонлар, шу жумладан йирик шохли қорамолнинг овқат ҳазм қилиш хусусияти шу билан тавсифланадики, озуқадан энергия олиш жараёнида уларда икки босқичда содир бўлади:

1-босқич — озуқадан унинг катта қориндаги микроорганизмлар томонидан ферментланиши натижасида ҳосил бўладиган учувчан ёғ кислоталар кўринишида энергия олиш. Шу йўл билан сигир ҳаёт фаолияти ва маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур энергиянинг 70% га яқинини олади.

Сигир чандиғидаги учувчан ёғ кислоталар нисбати рацион таркибига қараб ўзгариши мумкин.

Сирка кислота целлюлозолитик бактериялар ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўлади ва ундан сут ёғини синтез қилиш учун фойдаланилади.

Пропион кислота ноструктуравий углеводлар (донли компонентлар) микроорганизмлар томонидан парчаланганда ҳосил бўлади. Пропион кислота энергиясидан асосан сут ҳосил қилиш учун фойдаланилади.

Рацион таркиби шундай ташкил этилиши лозимки, етарли даражада ёғли сутни мумкин қадар кўп миқдорда олиш имконини берсин. Ўта маҳсулдор сигирлар учун 1-чи тоифали емларда асосий емлар ва концентратларнинг тўйимлилик бўйича оптимал нисбати 60:40 ҳисобланади. Бундан ташқари, катта қорин ми­крофлораси ҳисобига сигир организми тўлақонли оқсил, В, С ва К витаминлари билан таъминланади.

2-босқич — емни ошқозон ва ичакда ҳазм қилиш йўли билан ундан озиқ моддалар олиш. Бу йўл билан ҳайвонлар ҳаёт фаолияти ва маҳсулот ишлаб чиқариш учун энергиянинг 30% ни ҳамда структуравий озиқ моддалар — оқсиллар, ёғлар ва углеводларни олади. Ҳар куни сигир фақат ўлган бактериал масса ҳисобига тахминан 1 кг миқдорида енгил ҳазм бўладиган тўлақонли протеин олади.

Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, балоғатга етган сигир қонида умумий оқсил ҳамда С, К, В витаминларининг етишмаслиги рационда бу моддаларнинг тақчиллигидан эмас, балки катта қоринли овқат ҳазм қилиш функциясининг бузилганидан дарак берса керак.

Узун толали (> 4 см) зарралардан иборат бўлган юқори сифатли дағал емлар катта қорин микроблари учун зарур. Рационда улар тўйимлилик мезони бўйича 18-20% дан кам бўлмаслиги керак. Бактериялар зарраларга бирикади ва улар кўпайиш имкониятига эга бўлиши учун бу зарралар катта қоринда анча узоқ муддат туриши лозим. Агар тола заррасининг катта қоринда туриш вақти бактерияларнинг кўпайиш давридан кам бўлса, бактериялар популяцияси йўқ бўлиб кетади.

Лактация даври шартли равишда тўрт босқичга бўлинади.

I босқич — сутдан чиқиш даври

Сутдан чиқиш даври болалашга 8 ҳафта қолганда бошланади. Гарчи бу даврда сигир сут бермаса-да, у жуда муҳим ҳисобланади. Сигир кейинги лактация даври учун яхши жисмоний ҳолатда бўлиши лозим. Шунга қарамай, сутдан чиққан сигирларни баъзан нотўғри боқишади: айрим ҳолларда уларни ҳаддан ортиқ тўйдириб юборишади, баъзи ҳолларда эса уларга ҳаддан ташқари оз — фақат ҳаётни қувватлаш учун етарли бўлган миқдорда ем беришади.

Ўта маҳсулдор сигир учун сутдан чиқиш даври дам олиш ва соғлиқни тиклаш даври ҳисобланади. Бу даврда катта қориндаги яралар битади ва сигир янги лактация даврига тайёргарлик кўриши мумкин. Сигир болалаш олдидан ҳаддан ташқари кўп ёғ тўпламаслиги муҳимдир.

Сигир сутдан чиққан даврни ўз навбатида икки даврга ажратиш мумкин:

  1. Дам олиш даври (5-6 ҳафта);
  2. Ўтиш даври (2-3 ҳафта).

Дам олиш даври

Бу даврда энергияга эҳтиёж кам бўлади. Ем истеъмоли ҳаёт фаолияти ва бўғозликни қувватлаш учун етарли бўлиши лозим. Сигирнинг ҳолатини диққат билан кузатиб бориш зарур. Бу даврда ориқ сигирлар вазн тўплаши, семиз сигирлар эса чекланган рационга ўтказилиши лозим. Мос келувчи рацион кўп миқдорда узун пояли дағал емлар (пичан ва калта пояли похол)ни ўз ичига олади.

Ўтиш даври

Ўтиш даври болалашга 2-3 ҳафта қолганда бошланади. Емдаги озиқ моддалар миқдори аста-секин кўпайтириб борилади. Бунга рационда концентратлар улушини кўпайтириш йўли билан эришилади. Ўтиш даврининг мақсади унча тўйимли бўлмаган емлардан ўта тўйимли лактацион рационга оҳиста ўтишдан иборат бўлиб, бу сигир организмининг ҳолатини яхшилаш ва маҳсулдорликни кўпайтириш имконини беради. Тадқиқотлар тўғри ташкил этилган ўтиш даври сут унумдорлигини лактация даври мобайнида 1000 кг га кўпайтириш имконини беришини кўрсатади.

Ўтиш даври мобайнида катта қорин микроорганизмлари унча тўйимли бўлмаган рациондан янги ўта тўйимли рационга кўникади. Катта қорин лактация давридаги янада интенсив боқишга мослашиши учун 4-5 кун талаб этилади. Ем озиқ қимматининг ошиши катта қорин бўртмачалари сони кўпайишига олиб келади ва емнинг озиқ моддалари янада самарали ютилишини таъминлайди, чунки катта қориннинг озиқ моддаларни ютадиган бўртмачалари дам олиш даврида унча тўйимли бўлмаган рацион туфайли торайиб қолади.

Ўтиш даври рациони ҳаддан ташқари мўл-кўл бўлмаслиги керак, чунки бу сигирнинг соғлиғида муаммолар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Ўтиш даври рационининг таркибий тузилиши янги туққан сигир рационининг таркибий тузилишига яқин бўлиши лозим.

Соғин сигирларнинг асосий касалликлари лактация даврининг дастлабки икки ойида, яъни маҳсулдорлик ўз чўққисига кўтарилган пайтда намоён бўлади. Улар ўтиш даврида моддалар алмашинувида юз берган ўзгаришлар билан белгиланади. Бу ўзгаришлар боқишни ташкил этишда тегишли ўзгаришлар билан, аниқроғи — сигирларни озиқ моддалар билан етарли даражада таъминлаш билан қувватланмаслиги бир қатор касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Касалликлардан бирортасини ажратиб кўрсатиш мумкин эмас, чунки уларнинг намоён бўлиши бир қатор омилларга боғлиқ ва вазиятга қараб улардан бири ёки бошқаси етакчилик қилиши мумкин.

Айниқса кўп учрайдиган касалликлар орасида сут безгаги (туғиш парези), кетоз, ширдон буралиши (ширдон силжиши), ацидоз, мастит, эндометрит ва ламинитни қайд этиш мумкин.

Дастлабки тўрт касаллик ўта маҳсулдор подаларда айниқса катта муаммоларни юзага келтиради ва ўтиш даврида сигирларда моддалар алмашинувидаги ўзгаришлар ҳамда бу даврда ҳайвонларни тўғри боқа олмаслик билан белгиланади. Бу касалликларнинг сабабларини аниқлаш учун уларнинг ҳар бирини алоҳида ўрганиш шарт эмас — ўтиш даврида сигирларда моддалар алмашинуви хусусиятларини аниқлашнинг ўзи кифоя қилади. Бу давр болалашдан олдинги бир ойни ва лактация даврининг биринчи ойини ўз ичига олади, бироқ болалашдан олдинги уч ҳафта ва лактация даврининг дастлабки уч ҳафтаси айниқса муҳим ҳисобланади.

cattle_adaptation_18_uzb.jpg

II босқич — эрта лактация (сигир янги болалаган давр) (болалашдан кейинги 0-90 кунлар)

Болалашдан олдин ва ундан кейин боқиш — анча мураккаб жараён. Сигир салбий энерге­тик балансга эга бўлади ва сут ишлаб чиқариш учун танадаги ёғни сафарбар қилиши талаб этилади. Шу сабабли у болалаганидан сўнг дарҳол қуруқ модда истеъмолини мумкин қадар тезроқ кўпайтириши, айни вақтда ошқозон чандиғи системасини бузмаслиги зарур.

Ёғ исрофини мумкин қадар камайтириш талаб этилади. Сигир танасининг ортиқча осилиши насл қолдириш қобилиятида муаммолар пайдо бўлишига олиб келади. Бу витаминлар ва минераллар истеъмолининг мувозанатини таъминлаш учун ҳам жуда муҳим ва сут ишлаб чиқариш жараёнида муаммолар юзага келишига йўл қўймаслик имконини беради.

Бизнинг тажрибамизга кўра, кўпгина минтақаларда чет элдан келтирилган ўта маҳсулдор чорва моллари ўртасида асосий муаммолар болалашдан кейинги даврда юзага келган.

Янги туққан соғлом сигир емларнинг тўлиқ меъёрига аста-секин, 10-12 кун мобайнида ўтказилади.

Энг муҳими, сигирни эмас, балки катта қорин микро­организмларини боқиш зарурлигини унутмаслик керак, чунки айнан микроор­ганизмларнинг емларни парчалаш борасидаги иши сигирнинг озиқ моддаларга бўлган эҳтиёжини 70% га таъминлайди.

Янги туққан ўта маҳсулдор сигирлар учун дағал емлар юқори сифатли, вегетация даврининг дастлабки босқичларида тайёрланган бўлиши лозим. Чорва молларга бериш учун тайёрланган емлар иштаҳа билан ейилади, демак, яхшироқ ҳазм бўлади. Серсув емлар сут ҳайдовчи таъсир кўрсатади, уларни соғиб олинадиган сутнинг ҳар бир литрига нисбатан 2-3 кг ҳисобидан бериш мумкин. Концентратлар меъёри соғиб олинадиган сут миқдори ва асосий емлар сифатига қараб белгиланади: сутнинг ҳар бир литрига нисбатан 250 г дан 400 г гача омухта ем берилиши мумкин. Омухта ем миқдори асосий емларнинг сифати ва тўйимлилик даражасига қараб соғиб олинадиган сутнинг ҳар бир литрига нисбатан 2 кг + 200 г дан 3 кг + 300 г гача белгиланиши мумкин, яъни маҳсулдорлик 20 л бўлганда ва 2+200 боқиш схемаси амал қилганда, омухта ем билан боқишнинг бир суткалик меъёри ҳар бир сигир учун 6 кг ни ташкил этилади (бир суткада камида уч маҳал берилади). Омухта ем бериш натижалари назорат соғишлари натижаларига кўра ҳар икки ҳафтада камида бир марта қайта кўрилиши лозим.

Ўта маҳсулдор сигирлар рационига пропиленгликол асосидаги энер­гетик қўшилмалар амалдаги модда миқдорига нисбатан ҳисоблаганда болалашдан 10-14 кун олдин 150­-200 г миқдорида ва болалашдан кейин 25-30 кун мобайнида 200-300 г миқдорида қўшиб берилиши лозим. Бу сигир вазн йўқотишини мумкин қадар камайтириш, уни маҳсулдорлик чўққисига эртароқ олиб чиқиш имконини беради, сигир эртароқ куйикади ва унинг қочиши самарали кечади.

Сигирлар олти соатдан ортиқ емсиз қолиб кетмаслигини кузатиб бориш зарур, чунки бу катта қорин микрофлораси ишининг бузилиши ва соғиб олинадиган сут миқдорининг камайишига олиб келади.

Гольштин зотига мансуб янги туққан сигирларни ёки биринчи марта туққан ғунажинларни соғиш ҳар куни 2-3 марта ташкил этилса, кифоя қилад, чунки уларнинг елини сиғими анча баланд; айршир, симментал зотларига мансуб биринчи марта туққан ғунажинларни соғиш ҳар куни тўрт мартагача ташкил этилиши мумкин, уларнинг елини сиғими пастроқ.

Янги туққан сигир тўғри боқилганда болалашдан кейин ўттизинчи кунда ўз маҳсулдорлигининг чўққисига чиқади.

III босқич — оралиқ лактация (90-210 кунлар)

Оралиқ лактация — бу болалашдан кейинги 4 ойдан 7 ойгача бўлган давр. Ушбу даврга сигирларнинг бўкиб қолиши хавфи хос. Сигир сут ишлаб чиқарганда унинг энергияга бўлган эҳтиёжи камаяди ва у ёғ тўплай бошлайди. Натижада сигирнинг семириши хавфи туғилади.

Оралиқ лактация даврида сигирларни боқиш мақсади:

  • кам харажатлар билан юқори даражада маҳсулдорликни таъминлаш;
  • ёғ тўплаш жараёнини назорат қилиш.

Ушбу мақсадга эришиш воситалари:

  • маҳсулдорлик даражасига мувофиқ боқиш;
  • рационда концентратлар миқдорини аста-секин камайтириш;
  • энергетик қиммати паст бўлган омухта ем бериш.

IV босқич — кечки лактация (сутдан чиқиш давригача 210 кун)

Кечки лактация — бу сутдан чиқиш давридан олдинги охирги ойлар. Кечки лакта­ция билан боғлиқ асосий муаммо сигирнинг бўғозлик даврида талаб этиладиган физиологик ҳолатига эришишдан иборат. Шу сабабли баъзан сут маҳсулдорлиги даражасига қараб сигирни меъёрдан ортиқ ёки меъёрга етказмай боқиш талаб этилади.

Сигирларга қаров:

  • боқувни кескин камайтириш (масалан, фақат пичан ва сув бериш);
  • соғишни тўхтатиш;
  • яширин маститларга текшириш, салбий натижа олинган тақдирда сутдан чиққан сигирлар маститларининг профилактикаси учун препаратларни киритиш;
  • сигирни сутдан чиққан сигирлар гуруҳига ўтказиш;
  • биринчи ҳафтада елинининг ҳолатини текшириш.

Йирик шохли қорамолни кўпайтириш техникаси

Поданинг кўпайишини оқилона ташкил этиш урғочи чорва молларидан самарали фойдаланиш ва унинг наслдорлик салоҳиятини оширишга қаратилиши лозим.

Ёш моллардан зотни яхшилаш мақсадларида фойдаланиш

Ҳайвонлар Ёши, ой Биринчи марта қочириш пайтида ҳайвонлар вазни Урғочилар куйикиш даврининг муддати, соат
Ёш молларни жинсига кўра ажратиш Жинсий етилиш даври Биринчи марта қочириш
Ғунажинлар 5-6 7-10 16-18 Балоғатга етган ҳайвон вазининг 70% гача 18-36 соат
Новвослар 6-8 14-18

Сунъий қочириладиган сутга ва бўрдоқига боқиладиган подада бўғозлик фоизи ўзаро ўрин алмашадиган тўрт омил билан белгиланади:

А — подадаги куйиккани ва қочгани аниқланган ҳайвонлар (%);

Б — қочирувчи-техник ишининг самарадорлиги (%);

В — поданинг наслдорлиги даражаси (%);

Г — сперманинг уруғлантириш қобилияти даражаси (%).

А х Бх В х Г = бўғозлик %.

Мисол: А=60%; Б=100%; В=90%; Г=95%.

0,6 х 1,00 х 0,90 х 0,95 = И.О.дан 51,3% бўғозлик.

Ҳисоб-китоблар тўрт омил кўпайтмаси ҳар доим омиллардан энг кичигининг қийматидан кам эканлигини кўрсатади.

Шуни ёдда тутиш муҳимки, ҳар бир омил бир нечта кичик омиллар бирикмаси ҳисобланади.

Куйикишни аниқлаш ва синхронлаштириш

Ҳаракатсизлик рефлекси куйикишнинг энг муҳим белгиси ҳисобланади. У сигир уруғлантиришга тайёрлигидан далолат беради. уруғлантириш учун энг яхши вақт — куйикиш даврининг охири.

Қачон уруғлантириш керак

Куйикишдан олдинги давр

Ҳаракатсизлик рефлекси намоён бўлувчи куйикиш

Тухумҳужайра-нинг етилиши

(овуляция)

Тухумҳужайра-нинг яшаш даври

Қон кетиши

6-10 соат

18 соат

10-14 соат

6-10 соат

Ҳаракатсизлик рефлексининг барҳам топиши

Тухумҳужайра-нинг етилиши

Қочиришга ҳали эрта

Қочириш

мумкин

Қочириш

мумкин

Қочириш вақти ўтган

Қочириш учун энг яхши вақт

Ғунажинларни етиштириш – генетика, физиология ва иқтисодиётнинг муросаи мадораси

Зотли ёш молларни етиштиришга нисбатан ёндашувлар

Тўғри етиштирилган ғунажинлар ва уларни ўз вақтида фойдаланишга киритиш сутга боқиладиган ўта маҳсулдор поданинг негизи ҳисобланади. Ғунажинлар тўғри боқилган ва уларнинг ривожланиши назорат қилинган тақдирда 24-25 ойлик давридаёқ болалашни самарали амалга ошириш мумкин. Аммо ҳайвонлар семириб кетишига йўл қўйиш асло мумкин эмас, чунки бу туғишнинг қийинлашувига ва яшовчан бўлмаган бузоқлар туғилишига олиб келади.

Сут чорвачилиги хўжаликларидаги иқтисодий вазият таҳлили подани таъмирлаш учун харажатлар ҳозирги вақтда корхона сут ишлаб чиқариш учун қиладиган умумий харажатларнинг тахминан 20% ни ташкил этишини ва ем учун харадатлардан кейин иккинчи ўринни эгаллашини кўрсатади. Ғунажинлар асосий поданинг 25-30% миқдорида фойдаланишга киритилганда, одатда, хўжаликда ғунажинларнинг яна 10% қолади. Улардан сотиш ва қўшимча даромад олиш учун фойдаланиш мумкин.

Кўпинча хўжаликларда ғунажинлар вазни меъёр 580-620 кг бўлгани ҳолда атиги 450-­500 кг ни ташкил этади. Бундай ғунажинларни етиштириш мақсадга мувофиқ эмас — улар кўп сут бермайди.

Аксарият хўжаликларда биринчи марта болалаган ғунажинлар ёши ўрта ҳисобда 30 ойдан ошади. Уруғланиш даврининг кечикиши, одатда, бузоқлар тирик вазнининг пастлиги билан боғлиқ. Бунинг асосий сабаблари: таъмирлаш учун барча ғунажинлардан тегишли зотни яхшилаш-селекция ишларини бажармасдан фойдаланиш, стартер озуқанинг йўқлиги; озуқа рационлари мувозанатга солинмагани; сақлаш шароитлари яхши эмаслиги; микроиқлим параметрларининг зоовете­ринария талабларига мувофиқ эмаслиги.

Бир суткалик ўртача ўсишларнинг пастлиги, подага ғунажинларнинг кеч киритилиши – буларнинг барчаси сут ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги даражасига бевосита таъсир кўрсатади.

Харажатларни қандай бўлса – шундай қабул қилиш керак эмас, балки уларни бошқариш зарур!

Сут чорвачилигини ривожлантириш омилларининг таҳлили яхши старт зарурлигини кўрсатади. Сут чорвачилигида вазнни 900-1000 г га кўпайтириш ҳисобига ғунажинлар асосий подага эрта киритилишига эришиш зарур. Бироқ таъмирланаётган ғунажинлар вазнининг кўпайиши жараёнини бошқариш, дастлабки олти ой давомида кўпайишнинг энг кўп миқдорларига эришиш, уларни бир суткада 900 г гача етказиш, сўнг 7-11 ойлик даврларда 750-800 г даражасида ушлаб туриш, рационнинг тўйимлилигини фақат унга асосий емларни киритиш ҳисобига кўпайтириш лозим. Омухта ем миқдори асосий емлар сифатига қараб белгиланади. 12-15 ойлик даврда вазннинг кўпайишини 700 г дан ортиқ бўлмаган даражада ушлаб туриш, ғунажинлар семириб кетмаслигини диққат билан кузатиб бориш зарур.

Эрта ўсиш алоҳида аҳамият касб этади

Ҳозирги вақтда сутга боқиладиган бузоқлар бўрдоқига боқиладиган ёш моллар билан деярли тенг миқдорда ўсишни намойиш этадилар. Бу ҳаётнинг дастлабки кунларида айниқса муҳимдир, чунки айни шу даврда янги туғилган бузоқлар танасида янги ҳужайралар ҳосил бўлади. Ривожланиш жараёнининг бу босқичи кейинги маҳсулдорлик даражасини кўп жиҳатдан белгилайди. Янги туғилган бузоқни самарали парваришлаш ва кавш қайтариш функциялари яхши ривожланган, соғлом бузоқ қилиб етиштириш ғунажинни етиштириш учун қулай замин яратади. Уч ойлик бўлгунча ғунажинлар ва новвосларни боқиш бир хилда амалга оширилади. Бу ёшда концентрацияланган ем сифати ва ҳажмида иқтисод қилинмайди — у керагича берилади.

Ғунажинларни етиштиришда энг муаммоли давр болалашдан кейинги дастлабки ойлар ҳисобланади. Бу даврда улар ташқи муҳит шароитларига мослашиш жараёнида стрессларга айниқса таъсирчан бўлади.

Ҳаётнинг дастлабки ойларида ўсиш оқсилларнинг кучайтирилган синтези билан органлар, ҳужайра ва тўқималарнинг ривожланиши ҳисобига юз беради. Бу даврда ёғ синтези тезлиги паст бўлади, боқиш ва сақлаш шароитларидан қатъи назар деярли ўзгармайди. Тана вазни оғирлашиши билан вазият ўзгаради. Ёғ ҳужайрасининг ўсиши ортиб боради. Ҳайвонлар тез ўсади ва тананинг мақбул вазнига эришади.

Маълумки, ҳаётнинг айнан дастлабки ҳафталари ички органларнинг ривожоланиши учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Бу даврда ҳужайралар сонининг фаол кўпайиши содир бўлади, уларнинг сони эса пировардида органларнинг иш қобилиятини сут безлари, қон таъминоти ва жигар муҳофаза қилиш функциясининг маҳсулдорлигига таъсир кўрсатиш йўли билан белгилайди. Етиштиришнинг оптимал натижаларига эришиш учун ҳаётнинг дастлабки ойларида ғунажинлар мумкин қадар фаол ривожланиши учун зарур барча чораларни кўриш лозим.

Илк босқичда вазнни кўпайтириш борасида юқори натижаларга эришиш боқишнинг якунловчи босқичида бундай натижаларга эришишдан иқтисодий ва физиологик жиҳатдан фойдалироқдир. Буни 1 кг гўшт ишлаб чиқариш учун 30-35 МЖ алмашинув энергияси талаб этилиши, 1 кг ёғ ишлаб чиқариш учун эса бундан икки баравар кўп энергия кераклиги ҳам тасдиқлайди.

Бузоқ иммунитетини шакллантириш ҳаётнинг биринчи соатлари, кунлари ва ойлари учун улкан аҳамият касб этади.

Она қорнида бузоқ антижисмларни олмайди, улар сигирдан плацента орқали ўтмайди. Антижисмлар сигир қонидан сутга болалашга бир неча кун қолгандагина келиб тушади. Боз устига антижисмларнинг бузоқ ичаклари девори орқали кириш қобилияти ҳаётнинг дастлабки бир неча соатлари ичида кескин пасаяди.

cattle_adaptation_19.jpg

17-расм. Бузоқни боқиш.

Айни шу сабабли оғиз сутининг биринчи порцияси бузоқ нафас ола бошлагани заҳоти, дастлабки соат ичида берилиши лозим. Иккинчи марта оғиз сути бериш туғилгандан кейинги иккинчи соат мобайнида амалга оширилади. Оғиз сути бериш муддатлари кечиктириб юборилган тақдирда бой берилган муддатни қайтариш мумкин эмас. Бир марталик беришда оғиз сути миқдори ошқозон ҳажмидан, яъни бузоқ вазнининг 5% дан ошмаслиги керак. Токи бузоқ сут бериб боқилар экан, у кавш қайтарадиган ҳайвон ҳисобланмайди, чунки суюқ озуқа унинг чандиғи олдидан ўтиб кетади ва ширдон кислоталари, ферментлари таъсирида ҳазм бўлади, катта қорин эса ривожланмай қолади.

  • Янги туғилган бузоқда овқат ҳазм қилиш системаси тўлиқ ривожланмаган бўлади, бироқ у ўзининг ривожланиш жараёнини ҳаётнинг дастлабки бир неча ойлари ичида якунлайди.
  • Тўлиқ ривожланган ва фаолият кўрсатаётган бирдан-бир орган ширдон ҳисобланади, шу сабабли оғиз сути ва сут бузоқ ҳазм қилиши мумкин бўлган бирдан-бир маҳсулотлардир.
  • 3-4 кунлик давриданоқ бузоқларни стартер озуқага ўргата бошлашади. Қувватни оширадиган омухта емларга бузоқларни эрта ўргатишнинг афзаллиги шу билан белгиланадики, қилчаларнинг ривожланиши ва катта қориннинг катталашиши, шунингдек скелет ва мушакларнинг фаол ривожланиши юз беради. Катта қоринқа тушадиган омухта емлар уларнинг биологик ферментлашуви маҳсулотлари ҳисобига унинг шиллиқ пардаси қалинлашишига кўмаклашади ва сўрғичлари ривожланишини рағбатлантиради. Айни вақтда катта қорин деворларининг сирти ва сўрилиш майдони катталашади. Ҳосил бўладиган ёғ кислоталар ичак деворларининг микронли асосини мустаҳкамлайди. Бузоқлар рационида струк­турали клетчатка 10-12% миқдорда мавжуд бўлиши лозим.
  • Эмизикли бузоқларга фақат пичан ва сенаж бериш қилчаларнинг ўсишини эмас, балки фақат катта қориннинг катталашишини таъминлайди. Ҳаётнинг биринчи ҳафтасида бу емлар катта қоринда деярли ҳазм бўлмайди ва унда тиқилиб қолади. Кўп мидқорда дағал ем бузоқлар ҳаётининг саккизинчи ҳафтасидан кейингина берилиши лозим.

Стартер озуқа таркибида 1 кг қуруқ моддада 18% дан ортиқ миқдорда хом протеин, 12,5-13,0 МЖ ОЭ, 15% гача хом ёғ ва 10% гача хом клетчатка мавжуд бўлиши керак. Бузоққа сув дастлабки кунлардан бошлаб сут ёки унинг ўриндоши берилганидан сўнг тахминан 1,5-2 соат ўтгач ичирилиши лозим. Сув катта қорин микро­флорасини шакллантириш ва биокимёвий жараёнлар бир маромда ўтиши учун зарур. Сув етишмаган тақдирда бузоқлар ланж бўлиб қолади ва уларда баъзан даволаб бўлмайдиган ичбуруқ юзага келади. Гап шундаки, сут ёки унинг ўриндоши таркибида мавжуд намлик бошқа моддалар билан боғлиқ ҳолатда бўлади ва организмнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондирмайди.

Озиқлантиришнинг сутли ва ўтиш даврларида бузоқларнинг овқат ҳазм қилишида улар ҳаётининг тўртинчи ойигача фаолият кўрсатадиган қизилўнгач нови муҳим роль ўйнайди. У мушак бурмаси кўринишида бўлиб, суюқ озуқа мазкур нов орқали, катта қоринни четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри ширдонга тушади. Қизилўнгач новининг юмилиши рефлексия таъсирида юз беради. Рецепторлар ҳалқум ва тил ўзагининг шиллиқ пардасида жойлашган бўлади. Сут ёки унинг ўриндоши таркибида қуруқ модда миқдори 12% дан кам бўлмаган тақдирда новнинг самарали юмилиши юз беради. Акс ҳолда нов четлари зич беркилмайди, натижада сут катта қоринқа тушиши ва ичбуруқни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли сутнинг ўриндоши билан аралаштирганда оптимал нисбат 1:8, максимум 1:9 ҳисобланади.

Дастлабки икки ой ичида фаол ривожланган бузоқлар боқиш шароитлари бир хил бўлганда физи­ологик балоғатга соғлиғидаги муаммолар туфайли ўсиши секинлашган бузоқларга қараганда тезроқ етади. Ўсишнинг бошланғич даврида бир марта оқсаган ҳайвонлар кейинги компенсация мавжудлигига қарамай соғлом бўлиб ўсган тенгдошларини ҳеч қачон қувиб етмайдилар.

Бузоқларни етиштиришнинг илк босқичида боқиш билан бир қаторда сақлаш шароитлари ҳам катта аҳамият касб этади. Микроиқлим параметрлари ҳам бузоқларнинг умумий ҳолатига, ҳам улар вазнининг кўпайишига таъсир кўрсатади. Бузоққа иссиқ керак, деган фикрни чет эл ва мамлакатимиз хўжаликлари тажрибаси рад этади. Йилнинг совуқ даврида бузоқни иссиқ молхона эмас, балки охурда доимий равишда туриши керак бўлган энергияга бой омухта ем иситади. Агар етиштириш бино ичида амалга оширилаётган бўлса, елвизак ва ошиқча намликнинг йўқлиги таъминланиши лозим. Қуруқ ва янги тўшам мавжудлигини кузатиб бориш керак. Ҳайвонлар ғуж бўлиб туришларига йўл қўймаслик керак. Бузоқ совқотган ҳолда унинг иштаҳаси қўзийди, унинг фаоллиги ортади. Атроф муҳитда паст температурада касалликлар қўзғатишга қодир бўлган микроорганизмларнинг ўсиши ва кўпайиши секинлашади. Боқиш ва микроиқлимнинг санаб ўтилган шартларига риоя этилган тақдирда бузоқлар янада тез ва соғлом ўсади.

Бузоқларда мустаҳкам «синч» ҳосил қилиш борасидаги иш нима ва нима учун у фаол бажарилиши лозим?

Жинсий етилиш бошлангунга қадар, яъни ўтиш ёшигача бўлган давр «синч» ҳосил қилиш даври ҳисобланади. Бу даврда елиннинг жадал ривожланиши ҳам юз беради: у тананинг қолган қисмидан 3,5 марта тезроқ ривожланади. Бу ёшда бузоқнинг ўсиш жараёни ижобий кечиши ва елиннинг нормал ривожланишига кўмаклашиши лозим. Бунга озуқада энергия ва оқсилнинг тўғри нисбати замин яратади, яъни ҳайвон мунтазам равишда протеинли қўшилма олиб туриши керак.

cattle_adaptation_20.jpg

18-расм. Ғунажинлар.

cattle_adaptation_21.jpg

19-расм. Қочадиган ёшдаги ғунажинлар.

cattle_adaptation_22.jpg

20-расм. Қочадиган ёшдаги ғунажинлар.

Қочириш даврига келиб ғунажин вазни балоғатга етган сигир вазнининг 65% дан кам бўлмаслиги керак. Агар балоғатга етган гольштин сигирининг тахмин қилинаётган вазни 600 кг бўлса, қочириш даврида ғунажин вазни 390 кг дан кам бўлмаслиги керак.

Гольштин зотли наслдор бузоқларни олти ойлик бўлгунча боқиш схемаси
Ёши Давр охиридаги тирик вазни Вазнинг кўпайиши, г/сутка Сут Концентратлар, кг Серсув емлар, кг Пичан,

кг

Ой Декада р

1—

р

с

е

р

П

Стартер Сенаж Силос

1

35

500

5

1

2

450

6

0,2

3

600

6

0,4

1 ойда

52

1Z0

6

1

600

5

0,5

0,2

2

2

650

4

1

0,3

3

Z00

3

1,2

0,5

2 ойда

73

120

27

10

1

Z00

1,2

0,5

0,7

3

2

Z50

1,7

1

1

3

800

2

1,5

1,3

3 ойда

95

12

3Z

30

1

850

2,2

3

1,5

4

2

850

2,5

4

1,5

3

850

2,6

5

1,5

4 ойда

120

Z3

120

45

1

900

2,8

3

3

1,5

5

2

900

2,8

3,5

4

1,6

3

900

2,8

3,5

4

1,7

5 ойда

14Z

84

100

Ц0

48

1

900

2,8

5

5

2

6

2

900

2,8

5

5

2

3

900

2,8

5

5

2

6 ойда

1Z5

Z80

290

45

278

150

150

60

Ёш йирик шохли қорамол касалликлари

Ёш қорамол касалликлари сут ишлаб чиқаришнинг таннархида акс этадиган харажатларнинг каттагина қисмини ташкил этади. Бошқа зотли сигирларга қараганда камроқ туғадиган ўта маҳсулдор гольштин зоти айниқса катта зарар кўради.

Сут берадиган зотли сигитларни етиштиришда иқтисодий зарар асосан ЮРТ, ПГ-3, ви­русли ичбуруқ сингари юқумли касалликлар, шунингдек бактериал касалликлар — коллибактериоз, сальмонеллездан кўрилади, шу сабабли мазкур касалликлар пайдо бўлишига йўл қўймаслик чораларини кўриш ветеринария хизматининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бу сутдан чиққан сигирлар ва ёш ҳайвонларни профилактик вакцинациялаш йўли билан таъминланади. Бундан ташқари, туғруқ пайтида тозаликка риоя қилиш, ҳар бир циклдан сўнг янги туғилганлар учун катакларни дезинфекциялаш талаб этилади. Бўғозликнинг сўнгги даврида бўлган сигирларга таркибида селен мавжуд бўлган препаратлар бериш мақсадга мувофиқдир.

Бузоқ туғилганидан сўнг дарҳол унинг киндигига дезинфекцион эритма билан ишлов бериш зарур. Бузоқларда колострал иммунитет 21-28 кунларда анча кескин бўлиб туради. Шу сабабли вакцина­цияларни бузоқларнинг 20 кунлик давридан бошлаган маъқул. Агар хўжаликда ноқулай эпизоотик вазият юзага келган бўлса, бузоқ ҳаётининг 1-чи ва 10-чи кунларида гипериммун сиворотка киритилгани маъқул. Вакцинация схемалари кетма-кет қўлланмаслигини ҳам кузатиб бориш зарур. Турли вакциналарни киритиш ўртасидаги оралиқ камида 7 кун бўлиши лозим, тўлақонли иммун жавоб эса вакцинациядан сўнг 14-чи кундагина шаклланади.

Шохсизлантиришни амалга ошириш учун қулай муддатлар бузоқ туғилган санадан бошлаб 24–26-чи кунлар ҳисобланади.

Чорва моллари яйдов боқилганда, бузоқлар алоҳида катакларда туғилган санасидан бошлаб камида 14 кун сақланиши лозим, оптимал муддат – 21 кун. Бу вақт ичида уларнинг киндиги, одатда, бутунлай қурийди ва унинг сўрилиш имконияти истисно этилади.

Зоогигиена талаблари, микроиқлимга тўлиқ риоя қилинган ва тўлақонли боқилган тақдирда йирик шохли қорамолнинг яшовчанлиги ҳаётининг биринчи йилида камида 95% ни ташкил этади.

cattle_adaptation_23.jpg

21-расм. Бузоқлар икки ҳафталик бўлгунча алоҳида катакларда сақланади.

cattle_adaptation_24.jpg

22-расм. Уч ҳафтадан сўнг бузоқлар умумий катакларда сақланади.

Чет элдан келтирилган, сутга боқиладиган ўта маҳсулдор чорва молларнинг шароитга мослашиши хусусиятларини тўлиқ инобатга олиш орқали кўнгилсиз оқибатларни четлаб ўтиш ва сут чорвачилигининг иқтисодий самарадорлигини сезиларли даражада ошириш мумкин.