Сигирларни соғиш ускуналари ёрдамида соғиш учун танлаш

Сигирларни соғиш ускуналари ёрдамида соғиш учун танлаш

Выкл.

Согиш корамолчиликда энг огир, маъсулиятли иш булиб хисобланади. Согиш жараёни бутун иш жараёнининг 50-60 % ни ташкил килади ва мехнат унимдорлигига катта таъсир килади.

Сигирлар елинини яхшилаш ва сут бериш хусусиятларини кучайтириш наслчилик иши ёрдамида олиб борилиши керак. Сигирларни елин шакли ва сут бериш хусусиятларига караб танлаш ва жуфтлаш ёрдамида машина согимига мослашган подалар яратиш зарур.

Елиннинг енг мухим морфологик белгиси унинг шакли булиб хисобланади. Елинлар уз шаклига кура ваннасимон, косасимон, думалак, эчки ва ибтидоий елинга булинади.

Ваннасимон елин хажмининг катталиги, олдига ва оркага караб яхши ривожланганлиги, елин тагининг текис булиши, булакларининг тенг ривожланганлиги,  сургичларининг кенг жойлашиши билан ажралиб туради.

Косасимон елин хажми катта, хамда корнига мустахкам бирикканлиги билан ажралиб туради. Бундай елинда олдинги ва орка булаклар бир мунча тенг ривожланган булиб, эмчаклар анча кенг жойлашган, тугри йуналган булади.

Думалок елин хажми бироз кичикрок булиб, унинг булаклари пастга караб яхши ривожлангандир. Елиннинг танага бирикиш майдони озрок булади. Эчки елин танага ёмон бирикканлиги, олдинги булакларининг яхши ривожланмаганлиги, эмчакларининг тигиз жойлашиши билан фарк килади.

Ибтидоий елин жуда кичик хажмда булиши, булакларининг яхши ривожланмаганлиги, сургичларининг тигиз жойлашиши билан ажралиб туради.

Ваннасимон, косасимон ва кисман думалок елинлар машина билан согишга яхши мослашган булиб, эчки ва ибтидоий елинли сигирлар машина согимига яроксиздир. Республикамизда кора-ола, кизил чул, щвиц ва бушуев зотларининг айрим подаларида сигирлар елинининг шакли ва сифати Ш.Акмалхонов, И.Хидиров, Э.Карчевский, А.Мустафаев, М.Чутбоев, И.Голубкин, Ф.Исроилов, М.Аширов, Б.Абдалниязов ва бошкалар томонидан ўрганилган.

Бизнинг маълумотларимизга кура Самарканд вилоятидаги “Пайарик” хўжалигида урчитилаётган кора-ола зотли сигирларда косасимон елинли сигирлар 60,9 % , думалок елинли сигирлар 39,1 % ва эчки елинлар 10 % ни ташкил килган. Й.Охунбобоев номли хўжаликда кизил чул зотида косасимон елинли сигирлар 42,7 %, думалак елинли сигирлар 43,6 % ва эчки елинли сигирлар 13,7 % булганлиги аникланди. Шу хўжаликда урчитилаётган швиц зотли сигирларда юкоридаги елинлар 40,8; 46,6 ва 13,6 % булиши кузатилди.

Сигирларнинг елин шакли билан сут махсулдорлиги уртасида богланиш мавжуд. Косасимон елинли сигирлардан 305 кун давомида кора-ола зот буйича уртача 2980 кг, кизил чул зотида 2750 кг ва швиц зотида 2150 кг сут согиб олинган. Думалок елинли сигирлардан юкоридаги зотлардан нисбатан: 2786, 2380 ва 2032 кг сут согиб олинган. Эчки елинли сигирлардан кора-ола зотда уртача 2252 кг, кизил чул зотида 1900 кг, швиц зотида 1750 кг сут согиб олинган.

Косасимн елинли сигирларнинг сут махсулоти думалок елинли сигирлар сут махсулотидан уртача 10-15 % ва эчки елинли сигирлар сут махсулотидан 25- 35 % куп булган.

Сигирлар елин шаклини ва сифатини яхшилаш икки йул билан олиб борилади. Биринчи йул подаларнинг елин сифатини яхшилаш учун зот ичида селекция, яъни танлаш ва жуфтлашни олиб боришни такозо килади. Бунинг учун барча сигирларни елин шаклига караб танлаш ва яхши ваннасимон ва косасимон елинли сигирлардан наслли букачалар етиштириб, улардан сигирларни сунъий кочиришда фойдаланишдир. Наслли букаларни онасининг ва кизларининг елини сифатига караб бахолаш зарур.

Зот ичида селекция олиб бориш ёрдамида сигирларнинг елин шаклини яхшилаш учун подадаги сигирларнинг 25-30 % ни хар йили яхши елинли биринчи туккан сигирлар билан алмаштириш лозим. Эчки ва ибтидоий елинли сигирларни пучак килиб бориш керак.

Елин шакли ва сифатини яхшилашнинг иккинчи йули хар хил зотли сигирларни энг яхши елин сифатига эга булган зотларнинг наслли букалари билан чатиштиришдир. Яхшиловчи зотлар сифатида голштин, жерсей, айршир, англер, голланд, кизил дания, швиц зотларининг букаларидан фойдаланиш мумкин.

Корамол селекциясида янги генетик усуллардан фойдаланиш мухим ахамиятга эга. Селекциянинг самарадорлигини оширишда цитогенетика, иммуногенетика ва биотехнология  ютукларидан кенг фойдаланилмокда.

Букалар ва наслли сигирларнинг хромосом тузилиши ёки кариотипларини ўрганиш подаларни ирсий касалликлардан тозалаш учун генетик тест ёки хабарчи белгилар сифатида қўлланилмокда.

Кон гурухлари ёки системалари ёрдамида ҳайвонларнинг келиб чикиши ёки хакикий оталарини аниклаш мумкин. Бу усул айникса машхур наслли букаларни кизларининг сифати буйича бахолаш учун зарур.

Профессор С.И.Шодмоновнинг маълумотига кура Узбекистондаги купгина наслчилик хўжаликларида  25 % дан 50 % гача бузокларнинг хужжатлари нотугри тулдирилган яъни уларнинг оталари бошка букалар булган. Кон гурухлари ва ферментлар ёрдамида ҳайвонларнинг махсулдорлиги, пуштдорлиги, айрим касалликларга мустахкамлигини олдиндан фараз килиш мумкин. Бу уз навбатида селекциянинг самарадорлигини оширади.

Қорамоллар селекциясида трансплантация-эмбрионларни кучириб утказиш усули хам қўлланилмокда. Бунда машхур рекордист сигирларнинг эмбрионларини ювиб олиб урта сифатли сигирларга кучириб утказилади. Бу усул ёрдамида машхур сигирлардан жуда куп микдорда юкори наслли ва махсулдор авлодлар олиш мумкин. Кейинги йилларда сут йуналишидаги корамол зотларини янада яхшилаш мақсадида дунёдаги энг машхур зотларнинг букалари билан чатиштириш утказилмокда. Кора-ола зот сигирларини голштин, голланд зоти, кизил чул зот сигирларини англер, кизил дания, кизил-ола голштин зотлари билан чатиштириш олиб борилмокда. Бундан олинган дурагайларнинг тирик вазни, сут махсулдорлиги, сутнинг ёги ва оксили, елин шакли, технологик хусусиятлари яхшиланмокда. Будурагайлардан селекцияда фойдаланиш натижасида юкори махсулдор подалар яратилган. Чатиштириш натижасида айрим зотларнинг камчиликлари: сутининг ёги пастлиги, елин сифати пастлиги, озукани кам тулаши каби камчиликлари тузатилмокда. Чатиштиришни асосан икки усулда кон сингдириш ва кон куйиш усулида утказилмокда.

Кон сингдириш усулида дурагайлаш 3-4 бугин дурагайлар олишгача утказилиб, сунгра уз-узи билан жуфтлашга, урчитишга утилмокда. Профессор М.Ашировнинг Тошкент вилоятида кора-ола зоти голштин зоти букалари билан кон сингдириш усулида чатиштирилганда дурагайларнинг сут махсулдорлиги асосан уч бугингача ошиб борганлиги аникланган.

Кон куйиш чатиштириш усулида яхшиловчи зотларнинг сигирларини яхшиловчи зотларнинг букалари билан бир марта чатиштирилади. Чатиштириш натижасига дурагай ёш ҳайвонларни устириш, тарбиялаш гуножинларни ва сигирларни озиклантириш ва асраш шароитлари таъсир килади. Яхши озиклантириш ва асраш шароитида дурагайларнинг сут махсулдорлиги 10-15 % га ошади ва технологик белгилари яхшиланади.

Корамолчиликда сигирлардан узок муддат фойдаланиш буйича селекция олиб бориш мухим ахамиятга эга. Чунки бунда танлаш, жуфтлаш, болалари сифати буйича бахолаш, линияли ва оилали урчитиш тугри олиб борилиши мумкин.

Купгина хўжаликларда хар хил сабабларга кура сигирлар жуда эрта яъни ёш пайтида подадан пучак булиб чикиб кетмокда. Бу селекциянинг  самарадорлигини пасайтирмокда. Сигирларнинг биологик яшаш муддати анча узун булиб ундан хўжаликларда самарали фойдаланиш ёки 11-12 йил фойдаланиш мумкин. Бунга мисоллар жуда куп. “Караваева” наслчилик заводида кастрома зотли Опитница ва Краса лакабли сигирлардан 23 ёшгача фойдаланилган. Опитницадан умри давомида 118000 кг, Красадан 120247 кг сут согиб олинган.

Польшада Червена лакабли сигир 28 йил, Сива лакабли сигир 35 йил яшаган. Червенадан 26 та, Сивадан 30 та бузок олинган. Англияда бир сигир 40 йил яшаб 30 та бузок туккан. Сигирларнинг узок яшаши ва махсулдорли булиши учун уларни яхши озиклантириш, асраш ва улардан тугри фойдаланиш зарур.

Корамолчиликда серпуштлик буйича селекция олиб бориш хам мухим ахамиятга эга. Эгиз бузок олиш қорамолларда 3-5 фоизни ташкил этади.

Хозирги вактда сигирлардан 2,3,4,5 тагача эгиз бузоклар тугилганлиги тугрисида маълумотлар бор. Маданий зотларда эгиз тугиш махаллий зотларга нисбатан куп учраши аникланган. Сут йуналишидаги зотларда эгиз олиш гуштдор зотларга караганда 4 марта куп учрайди.

Серпуштлик ёки эгиз бузок тугишлик наслдан – наслга утиши аникланган. “Караваева” наслчилик заводида куп оилаларда эгиз бузоклар тугиши кузатилган. Масалан: Берта лакабли сигир оиласида 40 жуфт эгизаклар, Камета оиласида – 29, Симметрия оиласида – 27,  Светлая оиласида 18 жуфт  эгизаклар олинган.

Эгиз туккан сигирлар орасида рекордист ҳайвонлар куп учраши кузатилган. “Караваево” наслчилик заводида серпушт Послушница II  сигиридан VI лактацияда 16240 кг, 3,92 % ёглиликдаги сут олинган, сигирнинг вазни 760 кг булган. 3 марта эгиз бузок туккан Схема лакабли сигирдан V- лактацияда 10534 кг сут олинган.

Эгиз тугилган Бушуйка лакабли сигирдан V- лактацияда 12807 кг сут согиб олинган.

Кора-ола зотли Волга лакабли сигир эгиз бузок тукканидан кейин учинчи лактацияда 4,2 % ёглиликдаги 17517 кг сут берган. Голштин зотли дунё ракордисти Бичер Арлинда Эллен туртинчи тугишда эгиз бузок тукканидан кейин 25248 кг сут берган.

Наслчиликда махаллий зотларнинг генофондини саклаш ва яхшилаш мухим ахамиятга эга. Махаллий моллар узларининг табиий-иклим шароитларига мослашганлиги, мавжуд касалликларга чидамлиги, серпуштлиги, озиклантириш ва асрашнинг огир шароитларига чидамлиги, универсал махсулдорлиги ва махсулотларининг экологик тоза, биологик жихатдан кимматли эканлиги билан ажралиб турадилар.

Шунинг учун хам хар бир минтаканинг узига хос булган махаллий зотлари генофондини саклаб колиш ва ундан самарали фойдаланиш наслчилик ёки селекциянинг асосий тадбирларидан бири булиб хисобланади.

Узбекистонда кам сонли, кимматли махаллий зотлар жумласига қорамолларнинг бушуев зоти, махаллий зебусимон қорамолларни киритиш мумкин.

Бушуев зотли қорамоллар Мирзачулда яратилган булиб иссик иклимга, кон касалликларига, лейкозга чидамлиги, озиклантириш ва асраш шароитларига талабчан эмаслиги, нисбатан юкори сут ва гушт махсулдорлиги, сутида ёг ва оксил микдорининг куплиги билан ажралиб турадилар.

Махаллий зебусимон қорамоллар хам юкоридаги хусусиятларга эга. Йуколиб бораётган зотларни саклаб колиш учун махсус генофонд хўжаликлар ташкил килиниши лозим.

Бундан хўжаликлар хар бир зот буйича камида 2-3 та булиши керак. Уларда зотларни соф холда урчитиш, нокариндош жуфтлашни қўллаш, камида 3-5 та генеологик тизимни ташкил килиш лозим.

Бу зотларнинг уругини, муртаклари ва эмбрионларини узок муддатли музлатиш ёрдамида саклаб колиш ва туплаш, улардан келгусида селекция мақсадларида фойдаланиш зарур.